Украинадаги уруш: Россия кучлари Бахмут шаҳрида муваффақиятга эришмоқда
Олам
−
30 Март 2023
12769Кеча, 29 март куни кечқурун Украина ҳарбийлари Россия кучлари фронтнинг шарқий қисмидаги Бахмут шаҳрида маълум муваффақиятларга эришгани, бироқ уларнинг жангчилари бир неча ой давом этган жангни ҳамон ушлаб туришганини айтди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Қайд этилишича, Донецкнинг шарқий саноат минтақасидаги Бахмут ва унинг атрофидаги шаҳарлар Россиянинг қўшни Украинага 13 ойдан бери давом этаётган босқинининг асосий маркази бўлиб турибди. Ҳеч бир томон тўлиқ назоратга эга эмас ва иккаласи ҳам катта йўқотишларга учраган.
“Душман кучлари Бахмут шаҳрига бостириб киришга қаратилган ҳаракатларида маълум даражада муваффақиятга эришди. Ҳимоячиларимиз шаҳарни ушлаб туришибди ва душманнинг кўплаб ҳужумларини қайтармоқда”, дейилади Украина қуролли кучлари Бош штаби ҳисоботида.
Украина Бош штабининг маълум қилишича, Россиянинг фронт чизиғига ўртача кунлик ҳужумлари март ойи бошидан бери бироз камайган. 1-7 март кунларида 124 марта ҳужум қилинган бўлса, сўнгги етти кун ичида бу рақамлар 69 тага тушган. 29 март куни атиги 57 та ҳужум ҳақида хабар берилган. Россия расмийлари эса уларнинг қўшинлари Бахмут ичидаги кўчама-кўча жангларда ҳамон етакчи эканини айтган.
LiveБарчаси