Украинадаги қанча ўзбекистонлик қайтариб олиб келингани айтилди
Олам
−
04 Март 2022
3315Жорий йилнинг 3-4 март кунлари Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали 720 нафар Ўзбекистон фуқароси олиб келинди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов маълум қилди.
Шундай қилиб, 4 март ҳолатига кўра, умумий ҳисобда 11 та авиарейс билан 2 579 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилган.
Қайд этилишича, Катовице аэропортидан учта қўшимча парвоз кутилмоқда: бугун соат 14:30 ва 16:00 да ҳамда 5 март соат 03:00 да (Тошкент вақти билан).
Польша ҳудудида Ўзбекистоннинг 1 480 дан ортиқ фуқароси қолмоқда. Улардан 700 нафари Полша давлат чегарасидаги тўпланиш нуқтасига, 780 нафари эса Катовице аэропортига жойлаштирилган.
“Мутахассисларнинг фикрича, Ўзбекистон ўз фуқароларини жанговар ҳаракатлар зонасидан олиб чиқиш бўйича тезкор ишларни йўлга қўйган саноқли давлатлар сафига кирди. Барча қайтариш рейслари бепул амалга оширилмоқда”, дейилади ТИВ расмийси ахборотида.
Польшадаги Ўзбекистон элчихонасининг маълумотларига кўра, Катовице аэропорти бугунги кунда одамлар билан тўлган. Ўзбекистон фуқароларига шароитлар яратилган, шу жумладан улар иссиқ овқат билан таъминланган. Шаҳар маъмурияти томонидан аэропорт биносига кириш ва йўловчиларни рўйхатга олиш учун соддалаштирилган тизим ишга туширилган. Жамоат тартиби полиция ва маҳаллий кўнгиллилар томонидан назорат қилинмоқда. Болали аёллар ва кексалар учун махсус коридор ташкил этилган. Барча фуқароларга олдиндан тайёрланган рўйхатлар асосида хизмат кўрсатилмоқда.
“Фуқароларнинг Ватанимизга тезроқ қайтиш истагини англаган ҳолда барча юртдошларимиздан хотиржамликни сақлашлари, ваҳимага бериласмликлари, провокациялар ва зиддиятли вазиятларга учмасликларини сўраймиз. Ишонтириб айтамизки, барча фуқаролар мамлакатимизга қайтарилади”, дейди Қобулжонов.
Эслатиб ўтамиз, Украинадан Польша орқали қайтарилаётган ўзбекистонликларнинг биринчи гуруҳи 28 февраль куни Тошкентга келган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь