Украинадаги инқироз туфайли “Челси” хўжайини бир кунда 778 млн евро йўқотди
Спорт
−
15 Февраль 2022
7657Лондоннинг “Челси” клуби эгаси, россиялик миллиардер Роман Абрамович Украинадаги вазият туфайли бир кунда тахминан 778 миллион евро (880 млн 915 минг доллар) йўқотди. Бу ҳақда “The Sun” нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Лондон фонд биржасида Абрамовичга қарашли EVRAZ пўлат ишлаб чиқариш ва қазиб олиш компанияси акциялари 29 фоизга арзонлашган. Инвесторлар Россия компанияларига қарши жорий этилиши мумкин бўлган санкциялардан қўрқишмоқда.
Mаълумот учун, Абрамович 2003 йилдан бери "Челси"га эгалик қилади. Бу вақт ичида "кўклар" тўрт карра Англия чемпиони бўлишди, икки марта Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида ғалаба қозонишди, бир марта UEFA Суперкубогини, беш марта Англия кубогини, уч марта Лига кубогини ва икки марта Англия Суперкубогини қўлга киритишди.
Аввалроқ бир қатор давлатлар ўз фуқароларига хавфсизлик билан боғлиқ вазият туфайли Украинани зудлик билан тарк этишни тавсия қилаётгани хабар қилинган эди.
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси