Украинадаги барча ИЭСлар фаолияти тўхтади

Олам

image

Бугун, 8 ноябрь куни Россия ҳужумлари оқибатида Украинанинг барча давлат иссиқлик электр станциялари фаолияти тўхтаган ва энди электр энергияси ишлаб чиқармаяпти. Бу ҳақда “Центрэнерго” матбуот хизмати ўзининг Facebook саҳифасида хабар берди. 

“Биз тўхтадик... Ҳозир – ноль ишлаб чиқариш. Ноль! Биз суткада тиклаган нарсамизни бутунлай йўқотдик. Тўлиқ!” дейилади хабарда.

Россия Мудофаа вазирлиги эса зарбалар Украинадаги ҳарбий ва энергетика объектларига ҳамда улар билан боғлиқ инфратузилмага йўналтирилаётганини иддао қилган.

Маълумот учун, “Центрэнерго” – Украинадаги энг йирик электр энергетикаси корхоналаридан бири бўлиб, мамлакатдаги ягона давлатга қарашли энергия ишлаб чиқарувчи компаниясидир. Унинг асосий фаолият йўналишлари – Украина электр энергияси улгуржи бозорига етказиб бериладиган электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳамда иссиқлик энергияси ишлаб чиқишдан иборат.

Компаниянинг мамлакат бўйича умумий электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши қарийб 8 фоизни, иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш таркибидаги улуши эса 18 фоизни ташкил этади. “Тсентренерго” Украинадаги энергия мувозанатини таъминлаш ва тартибга солишда муҳим роль ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йилнинг октябрь ойида Россия Украинага 2023 йил бошидан бери ҳисоблаганда энг кўп ракета ҳужумларини уюштиргани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина иссиқлик электр станцияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг