Украинада жанг қилган 43 ёшли қорақалпоғистонликнинг жасади Ўзбекистонга юборилди
3-саҳифа
−
10 Март 2023
13389Россия-Украина урушида “Вагнер” сафида жанг қилган яна бир нафар ўзбекистонликнинг жасади Қорақалпоғистонда дафн этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Россия Федерациясига муҳожир сифатида борган асли қорақалпоғистонлик 43 ёшли Ф.Х. Украина урушида Россия учун қатнашиб, ҳалок бўлган. Унинг жасади жорий йилнинг 30 январь куни Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа туманига олиб борилган.
Маълумотларга кўра, Ф.Х. 2019 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистондан ишлаш мақсадида Россияга кетган. 2019 йилнинг декабрь ойида ўзи билан ишлаб юрган бошқа фуқаролар билан жанжал сабаб қамоққа тушиб қолган. Оқибатда унга нисбатан 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Келтирилишича, Ф.Х.нинг қамоқ муддати жорий йилнинг март ойида тугаши керак бўлган. Аммо у қамоқхонада эканлигида Россия кучлари томонидан Украинада жанг қилиш учун сафарбар қилинган ва у ерда ҳалок бўлган. Марҳумнинг жасади уруш ўчоғидан Москвага олиб келиниб, ўша ердан Ўзбекистонга юборилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 январь куни Украинада жанг қилган икки самарқандликнинг жасади Ўзбекистонга юборилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь