Украинада Зеленскийга қарши намойиш ўтказилди
Олам
−
29 Январь 2022
17189Украина пойтахти Киевдаги Олий Рада деразалари остида украиналиклар Россия билан тинчлик ўрнатишни талаб қилиб, митинг ўтказди. Бу ҳақда “Vesti.ua” нашри хабар берган.
“Украина халқи жанг қилишни хоҳламайди, бизни урушга тайёрланишга чақираётган Президентнинг ҳаракатларига рози бўлишни истамаймиз. Биз можарони музокаралар йўли билан, тинч йўл билан ҳал қилиб бўлмайди, деб ҳисоблайдиган ҳукуматни қўллаб-қувватламаймиз”, дейди митинг иштирокчилари.
Одамлар “Россия билан уруш йўқ!” деган шиор билан кўчаларга чиққан. Кўплаб иштирокчиларнинг қўлида бундай ёзувли плакатлар бўлган. Уларнинг яна бир нечтасида Украина Президенти Владимир Зеленскийга Киевнинг тинчликка нисбатан сиёсатини ўзгартиришга чақирув ёзилган.
Киев ва Ғарб давлатлари сўнгги пайтларда Россиянинг Украина чегаралари яқинида “тажовузкор ҳаракатлари” кучайганидан хавотир билдирган. Россия Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков қўшинлар ўз ҳудуди доирасида ва ўз хоҳишига кўра ҳаракатланаётганини айтган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳеч кимга таҳдид солмайди ва ҳеч кимни ташвишга солмаслиги керак. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга кўра, Россия Украина атрофидаги можаро учун ҳеч қандай баҳона яратмаяпти.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь