Украинада Европа Иттифоқига тўлиқ аъзолик бўйича қўшма баёнот имзоланди
Олам
−
01 Июль 2022
5949Украина Президенти Владимир Зеленский, Бош вазир Денис Шмигаль ва Олий Рада спикери Руслан Стефанчук бугун, 1 июль куни Европа Иттифоқига тўлақонли аъзоликка эришиш бўйича Қўшма баёнотни имзоладилар.
Олий Рада йиғилишида имзоланган ҳужжат стратегик мақсад – Украинанинг ЕИга аъзо бўлишига эришишга қаратилган.
“Бугун биз қўшма баёнотни имзолаяпмиз, бу ҳукуматнинг барча бўғинлари бирлигидан далолат беради ва Украинанинг Европа Иттифоқига тўлақонли аъзо бўлиш стратегик мақсадига эришиш йўлидаги қатъийлигимиздан далолатдир”, дейди Зеленский Олий Рада минбаридан туриб.
Давлат раҳбарига кўра, бу баёнотнинг имзоланиши урушнинг бешинчи кунида Европа Иттифоқига кириш тўғрисидаги аризанинг имзоланиши билан бир хил маънога эга.
“Европа Иттифоқига номзод мақомини олиш учун бизга 115 кун керак эди. Тўлиқ аъзолик йўлимиз ўнлаб йиллар давом этмаслиги керак. ЕИдаги дўстларимиз яна бир тарихий қарорни тезроқ қабул қилишлари учун биз ўз ишимизни беғараз бажаришимиз керак”, дейди Зеленский.
Украина раҳбари мамлакатни ЕИга аъзолик бўйича музокаралар бошланишига жадал ва масъулият билан тайёрлаш зарурлигини таъкидлади.
“Бу залдаги Европа Иттифоқи байроғи барчамизнинг, давлатнинг барча идораларининг бурчининг рамзидир”, дейди Зеленский.
Президент Украинанинг ЕИга аъзо бўлиши нафақат геосиёсий мақсадни кўзлашини, балки ҳар бир оила ва компанияга маълум фойда келтиришини таъкидлади.
Украина Президент Владимир Зеленский 6 июнь кунидаги мурожаати чоғида Украина яқин ҳафталарда ўз номзодлиги бўйича Европа Иттифоқнинг қарорини кутаётганини айтганди.
28 февраль куни Владимир Зеленский Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиши ҳақидаги аризани имзолади.
21 март куни Европа комиссияси Украинанинг ЕИга аъзолиги бўйича иш бошлаганини маълум қилди. Еврокомиссиянинг тавсияси билан Европа Иттифоқи Кенгаши қарор қабул қилади.
8 апрель куни Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Киевга ташрифи чоғида Президент Владимир Зеленскийга Украинанинг Копенгаген мезонларига мувофиқлиги ҳақидаги сўровномани топширди – бу Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақомини олиш учун зарур қадам бўлди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь