Украинада вертолёт қулаши оқибатида Ички ишлар вазири ҳалок бўлди (фото, видео)
Олам
−
18 Январь 2023
20605Украина пойтахти Киев вилоятининг Бровари шаҳрида вертолёт болалар боғчаси ва турар-жой биноси яқинига қулаб тушди. Оқибатда 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят маъмурияти раҳбари Алексий Кулеба маълум қилди.
“Ҳалокат жойида тез ёрдам, полиция ва ўт ўчирувчилар ишламоқда”, дейди Кулеба.
Вертолёт ҳалокатга учрагач, портлаш содир бўлган. Шундан сўнг ёнғин бошланган. Вертолёт қулашининг сабаби маълум қилинмаган.
Вертолёт қулаши оқибатида Украина Ички ишлар вазири Денис Монастирский, унинг биринчи ўринбосари Евгений Енин ва Ички ишлар вазирлиги штат котиби Юрий Лубкович ҳалок бўлган. Украинанинг “1+1” телеканали Бровари шаҳри полиция бўлимига таяниб хабар беришича, вертолётда бўлган иккала учувчи ҳам ҳалок бўлган.
Ҳодиса оқибатида 18 киши, жумладан, 3 нафар бола вафот этган. Қайд этилишича, 22 киши жароҳатланган. Уларнинг ичида 10 нафар бола ҳам бор. Барча ярадорлар шифохонага ётқизилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь