Украинада ўзбекистонлик эркак банкни портлатиб юборишга уринди
Олам
−
03 Август 2020
14675Украина пойтахти Киевда Ўзбекистон фуқароси савдо марказидаги банк филиалини портлатиб юборишга уринди. Бу ҳақда Украина ИИВ хабар берди.
Ўзини Сухроб Каримов деб таништирган 35 ёшлардаги шахс қўлида “Леонардо” савдо марказидаги “Универсал банк”га сумка билан келиб, унда бомба борлигини айтган ва ОАВда жонли эфирга чиқишни таклиф қилган.
Банк ходимлари қочиб кетишган фақатгина бўлим раҳбари гаровда қолган.
Полиция дастлаб у билан музокара олиб борган. Кейинроқ Украина махсус хизмати банкни портлатиш билан таҳдид қилган шахсни қўлга олган. Гаровдаги банк ходимлари қутқарилган.
LiveБарчаси