Украинада урушнинг еттинчи куни қандай ўтди? (фоторепортаж) 

Олам

image

Жорий йилнинг 24 февраль куни эрталаб Россия Президенти Владимир Путин ДХР ва ЛХРни озод қилиш ҳамда Украинани “денацификация” ва “демилитаризация” қилиш учун ушбу мамлакатга қўшин киритиб, уруш бошлаганидан кейин мана етти кун ўтди. 

Бир ҳафтадирки, Киев, Харьков, Мариупол ва бошқа шаҳарлар яқинида жанглар давом этмоқда. Шаҳарлар аҳолиси метро бекатларида ва ер ости автотураргоҳларида жон сақламоқда. 

Айримлар эса мамлакатдан қўшни давлатларга қочиб кетган: БМТ маълумотларига кўра, урушнинг олти кунида 836 минг қочқин Украинани тарк этган. Қуйида урушнинг еттинчи кунидан суратларни кўришингиз мумкин. 

Россия Мудофаа вазирлиги ўтган етти кунда урушда 498 нафар рус ҳарбийси ҳалок бўлганини, 1,5 мингдан ортиғи жароҳатланганини маълум қилди. Украина томони эса Россия урушда 9 минг аскарини йўқотганини айтди. 

Ўз навбатида, Россия Мудофаа вазирлигига кўра, Украина куч тузилмаларининг ҳарбий хизматчилари орасида 2870 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 3700 га яқини яраланган. Расмий Киев бу борадаги сўнгги маълумотларни ҳозирча эълон қилмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

638

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг