Украинада Президент вафот этган тақдирда нима қилиш бўйича режа бор – “Politico”

Олам

image

Киевда Украина Президенти Владимир Зеленский вафот этган тақдирда қўлланадиган махсус режа бор. Бу ҳақда “Politico” хабар берди. 

Украина конституциясига кўра, давлат раҳбари ўз вазифаларини бажара олмаган тақдирда, президент функцияларини Олий Рада раиси ўз зиммасига олади. Бироқ ҳозирда шу лавозимни эгаллаб турган Руслан Стефанчук аҳоли орасида юқори ишончга эга эмас. 

Атлантика Кенгашининг Евроосиё маркази катта илмий ходими Адриан Каратнискийга кўра, Зеленскийга бирор кор-ҳол бўлган тақдирда ҳокимиятга “коллектив ҳукумат” келиши мумкин. 

Манбага кўра, “коллектив ҳукумат” таркибига Стефанчукдан ташқари Украина Президенти девонхонаси раҳбари Андрей Ермак, Ташқи ишлар вазири Дмитри Кулеба ва Мудофаа вазири Алексий Резников киради. Валерий Залужний эса Украина Қуролли кучлари бош қўмондони сифатида қолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг