Россияда славян бўлмаганлар ҳибсга олиняпти – Чупик

Олам

image

Аввалроқ, ҳуқуқ ҳимоячиси  Валентина Чупик Ўзбекистон ва қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари ҳам Россия аэропортлари ва назорат-ўтказиш пунктларида оммавий равишда қўлга олинаётганини маълум қилганди. 

Унинг айтишича, охирги пайтларда содир бўлаётган воқеалар Россия ҳукуматининг славян бўлмаганларни ҳибсга олишга ва қийноққа солишга ижозат бераётганидан далолат беради. Таниқли мигрантлар ҳуқуқи ҳимоячиси бу ҳақда 2 май куни "Озоди" радиосига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Кеча ва бугун (1-2 май) одамларнинг ҳибсга олиниши ҳақида ҳеч қандай маълумот олмадим. Яна бир бор таъкидлайман, босимларга фақат Тожикистон фуқаролари дуч келмаяпти. Тожиклар ноқонуний ҳибсга олинганларнинг чорак қисмини ташкил қилади, холос. Уларнинг қарийб ярми ўзбекистонликлардир. Қирғизистон фуқароларининг сони ҳам тожикларникидан кам эмас. 

Менда мавжуд маълумотларга кўра, самолётнинг барча йўловчилари ҳибсга олинган. Арманистон ва Озарбайжондан келганлар ҳам қўлга олингани ҳақида хабарлар бор. Бошқача айтганда, славян бўлмаганлар тазйиққа учраяпти. Бу соф рус нацизми. Фуқаролик асосида камситиш ирқчилик эмас. 

Муаммо шундаки – самолёт Тожикистондан славян қиёфасидагиларни олиб келганида, улар тўсиқсиз киритилаётганини кўряпмиз. Бошқаларга эса мамлакатга киришга рухсат берилмайди. Бундан ташқари, менда славян бўлмаган Россия фуқароларининг мамлакатга киришига рухсат берилмагани ҳақида хабар бор. Бу фуқаролар 18 соатдан ортиқ текширилганидан кейингина эшиклар очилган. Бу дегани – агар сиз оқ юз ва кўк кўз бўлмасангиз шубҳасиз шубҳа остидасиз", деган Чупик. 

Чупикнинг қўшимча қилишича, энг ёмони қўлга олинган муҳожирлар оддий инсоний эҳтиёжларидан ҳам мосуво қилиниб, қийноққа солинади. 

"Кўряпмизки, Россия посбонлари бу одамларни овқатлантирмайди ва ҳожатхона билан таъминламайди. Суд эса ушбу муносабатни оқлашни боплайди – "улар хавфсиз жойда сақланган, ҳеч ким уларга зарар бермаган" ва ҳакозо каби. Ҳаттоки қўл телефонлари текшириш баҳонасида олиб қўйилган муҳожирларда қариндошлари билан боғланиш имконияти ҳам йўқ", дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина Валентина Чупик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made