Украинада нақд пуллар муомаладан чиқарилиши мумкин

Олам

image

Украина нақд пуллар муомаласидан бутунлай воз кечган дунёдаги биринчи мамлакатга айланиши мумкин. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Ростислав Шурманинг сўзларига таянган ҳолда, ТАСС хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 21-22 июнь кунлари Ростислав Шурма Украинани қайта тиклаш бўйича Лондон конференциясида мамлакатда нақд пулларни бутунлай муомаладан чиқариш режаси муҳокамага қўйилганини маълум қилган.

Унга кўра, улар бу ташаббус орқали коррупцияни енгишни режалаштирмоқда. Мамлакат расмийлари бунга коррупцион ҳолатларни 95-99 фоизгача йўқ қилиш учун жуда самарали восита сифатида қарамоқда.

“Биз ҳали буни муҳокама қиляпмиз, аммо самара беришига ишончимиз комил. Бош вазир, Президент, умуман бизнинг жамоа жуда чуқур ва жиддий тарзда иш олиб бормоқда. Украина бу орқали ҳам давлатнинг ички сиёсатида тартиб ўрнатмоқчи, ҳам дунёда нақд пуллардан бутунлай воз кечган илк мамлакат бўлиш истагида”, дейди Шурма.

Маълумот учун, ҳозирги кунда Украинада тўловларнинг қарийб 40 фоизи нақд пулда (йилига 54 миллиард доллардан ортиқ) амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина нақд пул Ростислав Шурма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг