Украинада Қримни қайтариб олиши учун қулай имконият пайдо бўлди – Порошенко
Олам
−
26 Июнь 2020
14031Украинанинг собиқ Президенти Петр Порошенкога кўра, мамлакат Қримни қайтариш учун "ноёб имконият"га эга бўлди. Бу ҳақда собиқ давлат раҳбари Тризуб радиостанциясига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Порошенкога кўра, нефть нархининг пасайиши ва Россия Федерациясидаги "чуқур инқироз" Киевга халқаро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга ва Россияни Қримни тарк этишга мажбур қилиши мумкин. Чунки РФ айни пайтда яриморолни молиялаштиришга қодир эмас.
Украина сиёсатчилари мунтазам равишда ва оммавий тарзда Қримни қайтариш режалари билан чиқиш қилмоқда.
Маълумот ўрнида, Қрим Россияга 2014 йил баҳорида, яриморол аҳолиси ўртасида ўтказилган референдумдан кейин қўшилган. Қрим ҳудуди Россия томонидан босиб олинди, деб ҳисобловчи Киев, AҚШ ва ЕИ мамлакатлари ушбу референдумни ҳалигача тан олмайди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь