Украинада ҳарбий ҳолат яна 90 кунга узайтирилди

Олам

image

Украина Олий Радаси мамлакатдаги ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик муддатини яна 90 кунга узайтирди. Бу ҳақда РБК-Украина парламент қарорига таяниб, хабар берди.

Қайд этилишича, Рада ҳарбий ҳолатни уч ойга, 23 августга қадар узайтириш учун овоз берган. Бундан ташқари, мамлакат умумий сафарбарликни кенгайтирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 18 май куни Украинада 24 февралда жорий этилган ҳарбий ҳолатни мамлакат раҳбари Владимир Зеленский  90 кунга, 23 августга қадар узайтиришни таклиф қилди. Шунингдек, Радага тегишли қонун лойиҳасини тақдим этди. 

Айтиш жоизки, бундан аввал ҳам Украинада жорий этилган ҳарбий ҳолат икки марта 30 кунлик муддатга узайтирилган эди.

Зеленский 25 февраль куни умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни имзолаган. Ҳужжатга мувофиқ, сафарбарлик 90 кун ичида амалга оширилиши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг