Зеленский ҳарбий ҳолатни узайтирмоқчи

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатдаги ҳарбий ҳолатни 90 кунга, 23 августга қадар узайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда кеча, 18 май куни Олий Рада сайтида чоп этилган Президент фармонини парламент томонидан тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасида келтирилган.

“Украинадаги ҳарбий ҳолат муддати 2022 йил 25 май соат 05:30 дан 90 кунга узайтирилсин”, дейилади ҳужжатда.

Шу тариқа, ҳарбий ҳолат режимини 23 августгача, деярли мамлакат Мустақиллик кунига (24 август) қадар узайтириш таклиф қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Украинада 24 февралда жорий этилган ҳарбий ҳолат икки марта 30 кунлик муддатга узайтирилган эди.

Маълумот учун, 24 февраль куни бутун Украинада ҳарбий ҳолат жорий этилди. У аллақачон икки марта (охирги марта 25 майгача) узайтирилган. Зеленский умумий сафарбарлик тўғрисидаги фармонни 25 февраль куни имзолаган. Ҳужжатга мувофиқ, сафарбарлик 90 кун ичида амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

204

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made