Украина ЕИнинг мудофаа жамғармасидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади

Олам

image

Европа Парламенти ва Европа Иттифоқи кенгаши Украина учун ЕИ мудофаа жамғармасига кириш рухсатини бериш бўйича дастлабки келишувга эришди. Бундан ташқари, фуқаролик лойиҳалари учун мўлжалланган ЕИ маблағларининг бир қисмини мудофаа соҳасига йўналтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

Мазкур жамғарма Европа Иттифоқининг мудофаа саноатидаги рақобатбардошлиги ва самарадорлигини оширишга қаратилган. 2021–2027 йиллар учун жамғарма миқдори қарийб 9,5 миллиард евро этиб белгиланган. Украина ушбу жамғармага кириш ҳуқуқига эга бўлиши орқали ўз компанияларини ЕИ томонидан молиялаштириладиган илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишланмаларига жалб қилиши мумкин бўлади.

Шунингдек, томонлар ReArm Europe дастури доирасида Европа бюджети ҳисобидан мудофаа тадқиқотлари, ҳарбий саноатга инвестиция, ишлаб чиқариш ва инфратузилмани кенгайтиришга қўшимча маблағ ажратишга келишиб олган. Нашрнинг таъкидлашича, бу ташаббуслар, аввало, Россия томонидан келаётган хавфлар билан боғлиқ. Европа махсус хизматларининг фикрича, Россия 2030 йилгача яна янги уруш бошлаш салоҳиятига эга бўлиши мумкин.

Келишувга кўра, Европа Иттифоқининг одатда фуқаролик мақсадларига йўналтириладиган айрим жамғармаларидан ҳам ҳарбий эҳтиёжлар учун фойдаланиш имконияти очилади. ЕИ кенгаши матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғида бу келишув мудофаа соҳасига “одатий шароитда фуқаролик учун мўлжалланган жамғармаларни очиб беради” деб маълум қилди. Хусусан, Horizon Europe дастури кенгайтирилади – энди у икки томонлама (фуқаролик ва ҳарбий) йўналишдаги компанияларни ҳам қўллаб-қувватлайди.

Бироқ ҳужжат ҳали кучга киргани йўқ. У фақат Европа парламенти ва Европа кенгаши томонидан расман тасдиқлангандан кейин расмий кучга эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия Украинага Patriot зенит-ракета тизимларини топширганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Европа Иттифоқи Patriot

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг