Украина ва Швеция хавфсизлик шартномасини имзолади

Олам

image

Бугун, 31 май куни Украина ва Швеция икки томонлама хавфсизлик шартномасини имзолади. Қироллик ҳукумати сайтида жараён тўғридан тўғри трансляция қилинди.

Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, худди шундай келишувлар бугун Стокгольмда Норвегия ва Исландия билан ҳам имзоланади.

Ҳукумат идорасининг пресс-релизида айтилишича, келишув 2022-2026 йиллар давомида Украинага камида 105 миллиард крон (9,94 миллиард доллар) миқдорида ҳарбий ва фуқаролик ёрдамини кўзда тутади.

“Шартнома ҳарбий ёрдамга қаратилган, бироқ бошқа соҳаларни ҳам ўз ичига олади. Швеция Украинанинг тикланишига ҳисса қўшишда давом этади ва Украинанинг ислоҳотлари ҳамда Европа Иттифоқи ва НАТОнинг келажакдаги аъзолигига тайёргарликни қўллаб-қувватлайди”, дейилади хабарда. 

Битим Стокгольмда бўлиб ўтаётган Шимолий давлатлар саммитида имзоланди. Учрашувда Финляндия Президенти Александр Стубб, Дания, Норвегия ва Исландия Бош вазирлари Метте Фредериксен, Йонас Гар Стёре ва Бьярни Бенедиктссон ҳам иштирок этмоқда.

2023 йил ёзида Вильнюсда бўлиб ўтган НАТО саммитида “Еттилик гуруҳи” давлатлари Киев билан хавфсизлик кафолатлари бўйича келишувлар тузиш ниятларини эълон қилди. Улар аввалроқ Португалия, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Испания, Италия, Канада, Латвия, Нидерландия, Финляндия ва Франция билан имзоланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Швеция хавфсизлик шартномаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг