Украина ва Россия февраль ойидан бери биринчи марта маҳбусларни алмашди
Олам
−
31 Май
4453Украина ва Россия жорий йилнинг февраль ойидан бери биринчи маҳбус алмашинувини амалга оширди: ҳар бир мамлакатнинг 75 нафар фуқароси ватанига қайтди. Бу ҳақда бугун, 31 май куни ҳар икки томон маълум қилди.
Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида ёзилишича, “асирликда ўлим хавфига дуч келган 75 нафар россиялик ҳарбий” Россияга қайтарилган.
“Улар Россия Мудофаа вазирлигининг тиббиёт муассасаларида даволаниш ва реабилитациядан ўтиш учун ҳарбий транспорт самолётларида Москвага етказилади”, дейилади хабарда.
Вазирлик алмашинувга яна Бирлашган Араб Амирликлари воситачилик қилганини таъкидлади.
Украина Президенти Владимир Зеленский ҳам фуқароларининг қайтиши ҳақида ёзди.
“Бугун бизда муҳим натижа бор: Украина Қуролли кучлари ва Миллий гвардияси аскарлари, чегарачилар, тўрт нафар тинч аҳоли вакиллари – яна 75 нафари Украинага қайтди”, деб ёзади у.
Украина Олий Радасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Дмитрий Лубинец Facebook'да Украина барча фуқароларини ўз ватанларига қайтариш ниятини тасдиқлади ва бу йўналишда ишлаётганини ёзди.
Унинг аниқлик киритишича, бугунги алмашинувни ҳисобга олган ҳолда, Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери 3210 нафар украиналик ватанига қайтган.
Томонлар охирги марта томонлар 8 февраль куни маҳбусларни алмашган: ўша куни "100 дан 100 гача" формуласи бўйича алмашиш бўлиб ўтди.
LiveБарчаси