Украина ва Исроил АҚШ ёрдамисиз қолиши мумкин
Олам
−
07 Декабрь 2023
13750Украина ва Исроилга кўп миллиард долларлик ёрдам ажратиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси АҚШ Сенатида процессуал овоз беришдан ўтмади. Бу ҳақда “The Washington Post” хабар берди.
АҚШ Президенти Жо Байден октябрь ойида Америка миллий хавфсизлигини таъминлашга қаратилган жами 110 миллиард долларлик харажатлар пакетини тақдим этганди.
Хусусан, у ушбу можаролар доирасида Украинага 61 миллиард доллар, Исроилга 14 миллиард доллар миқдорида ҳарбий ёрдам ажратишни, шунингдек, 9 миллиард доллар миқдорида гуманитар ёрдам кўрсатишни назарда тутган.
Бундан ташқари, Осиё-Тинч океани минтақасидаги иттифоқчиларга ёрдам бериш учун 2 миллиард доллар ва АҚШ жанубий чегарасида хавфсизликни таъминлаш учун 14 миллиард доллар ажратилган.
Пакет доирасида АҚШ маъмурияти бошпана сўровларини кўриб чиқишни тезлаштириш учун иммиграция хизмати ходимлари сонини кўпайтиришни, ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун патруллар сонини кўпайтиришни ва мигрантларни қабул қилиш марказларини бошқарадиган штатларга маблағ ажратишни таклиф қилган.
Муаммони Конгресснинг юқори палатасига олиб чиқиш учун 60 сенаторнинг розилиги зарур эди. 51 нафар сенатор “қарши”, 49 нафари “маъқул” овозини берди.
Оқ уй бу маблағни маъқулламаса, Қўшма Штатлар бир неча ҳафта ичида Украинани қўллаб-қувватлаш учун пулсиз қолишини бир неча бор таъкидлаган.
АҚШ Президенти Жо Байден 6 декабрь куни Конгрессни Украинага молиявий ёрдам кўрсатишни зудлик билан тасдиқлашга ва партиялараро келишмовчиликларни четга суриб қўйишга чақирди.
LiveБарчаси