Украина ўз ҳудудининг 113 квадрат километрини озод қилди – Шмигаль
Олам
−
22 Июнь 2023
6597Давом этаётган қарши ҳужум давомида Украина Қуролли кучлари мамлакат ҳудудининг 113 квадрат километрини, жумладан, саккизта қишлоқни озод қилди. Бу ҳақда бугун, 22 июнь куни Украина Бош вазири Денис Шмигаль Лондондаги Украинани тиклаш бўйича конференцияда маълум қилди.
“Бу жуда катта ҳудуд”, деган Шмигаль кузатувчиларни сабрли бўлишга чақириб.
Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларининг олдинга силжиши Россия армияси томонидан яратилган миналанган майдонлар туфайли ҳам секинлашмоқда.
“Биз Россиядагидек аскарларимиз ҳаётини зое қилмаймиз. Биз жуда пухта ўйланган ҳужум операцияларини ўтказамиз. Шунинг учун бу вақт талаб қилиши мумкин”, деган Украина Бош вазири.
LiveБарчаси