Украина Тюмендаги газ қувурини портлатиб юборди – “Bloomberg”

Олам

image

Жорий йилнинг 10 июль куни Тюмень вилояти Ханти-Манси автоном округи Лангепас шаҳрида Оренбург, Челябинск ва Свердловск вилоятларидаги ҳарбий ишлаб чиқариш объектларини табиий газ билан таъминлайдиган магистрал қувурда портлаш содир бўлди. Украина ҳарбий разведкаси бунинг учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда Украина Бош разведка бошқармаси ходимига таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

Украина Бош разведка бошқармаси ходими воқеани “махсус операция” деб атаган. Газпром маълумотларига кўра, 2024 йилда мамлакат ичидаги истеъмолчилар учун қувур орқали қарийб 396 миллиард куб метр газ туширилган. Объект Москвадан 3000 км узоқликда жойлашган.

УНИАН ҳисоб-китобларига кўра, ушбу газ қувурининг портлаши оқибатида кўрилган зарар 1,3 миллион доллардан ошиши мумкин, билвосита йўқотишлар эса 76 миллион долларни ташкил қилиши мумкин.

Украина разведкасининг фикрича, ботқоқли ҳудуддаги мураккаб геологик шароитлар туфайли таъмирлаш ишлари камида бир ой давом этади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 11 июль куни Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ Украинага қурол етказиб беришни қайта бошлаганини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина УНИАН Тюмен Ханти-Манси Лангепас

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг