АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тиклади – Зеленский

Олам

image

АҚШ Украинага қурол етказиб беришни тиклади. Бу ҳақда Президент Владимир Зеленский кеча, 11 июль куни украиналикларга кундалик видеомурожаатида маълум қилди.

“Бизда энг юқори даражадаги сиёсий сигналлар бор – яхши сигналлар, айниқса АҚШдан, европалик дўстларимиздан. Барча маълумотларга кўра, етказиб бериш қайта тикланган”, деди у.

Зеленский АҚШдан қайси тизимлар етказиб берилаётганига аниқлик киритмади.

“Шунингдек, янги Европа мудофаа пакетларини тайёрлаяпми”, дея қўшимча қилди Украина давлати раҳбари.

1 июль куни “Politico” нашри Оқ уйга таяниб, Пентагон Украинага Patriot тизимлари учун зенит-ракеталар ва бошқа юқори аниқликдаги ўқ-дориларни етказиб беришни АҚШнинг ўзида ушбу қуроллар захиралари ҳаддан ташқари камайганидан хавотирлар туфайли тўхтатгани ҳақида хабар берди. Кейин CBS Қўшма Штатлар нафақат Украинага қурол ва ўқ-дорилар етказиб беришни тўхтатганb, бу қарор Пентагон Қўшма Штатлардан қурол олаётган барча мамлакатларга нисбатан ўтказаётган кенгроқ текширувнинг бир қисми эканини хабар қилди.

8 июль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Украинага Америка мудофаа қуролларини юборишни маъқуллаганини айтди. 10 июль куни “Reuters” агентлиги Америка расмийларига таяниб, Қўшма Штатлар 155 миллиметрли артиллерия снарядлари ва GMLRS мобил ракеталарини етказиб беришни қайта бошлагани ҳақида хабар берди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Украина Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг