Украина терма жамоаси Испанияда талончиликка учради

Спорт

image

Украина терма жамоаси Жаҳон чемпионати плей-офф ярим финали олдидан талончиликка учради. Бу ҳақда украиналик журналист Игорь Бурбасга таяниб, UNN нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, терма жамоа Валенсияга сафар олдидан йиғин ўтказаётган пайтда меҳмонхонада ўғирлик содир бўлган. Футболчилар ва мураббийлар штаби ташқарида бўлган вақтда номаълум шахслар футболчиларнинг хоналарига кириб, уларни талон-торож қилган.

Игорь Бурбаснинг айтишича, ҳодиса Испаниянинг Бенидорм шаҳридаги меҳмонхонада юз берган. Оқибатда жамоа аъзоларининг соатлари, 1800 евро миқдоридаги нақд пул ва бошқа қимматбаҳо буюмлари ўғирланган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 26 март куни Валенсия шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Украина терма жамоаси Жаҳон чемпионати плей-офф ярим финалида Швецияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, мундиалга йўлланмани қўлга кирита олмади. Эндиликда ушбу босқичдан ўтган Швеция терма жамоаси жорий йилнинг 31 март куни Польша терма жамоаси Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун баҳс олиб боради.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Жаҳон чемпионати талончилик плей-офф

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг