Украина Татаристонга ҳужум қилди. Қурбонлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор (видео)

World

image

Бугун, 10 август куни эрталаб Украина дронлари Татарстоннинг Нижнекамск шаҳрига ҳужум қилди. Ҳужум оқибатида ҳалок бўлган 13 кишининг орасида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Нижнекамск мэри Радмир Беляев ҳалок бўлганлар орасида бола ҳам борлигини маълум қилган. Унинг айтишича, дронлар саноат объектларидан ташқари турар жойларга ҳам зарба берган.

Ҳужум оқибатида республикада мотам эълон қилинган.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби ҳам Нижнекамскдаги “Танеко” нефтьни қайта ишлаш заводига зарба берилгани ва у ерда ёнғин чиққанини билдирган.

Россия Мудофаа вазирлиги эса бир кеча давомида мамлакатнинг 16 та ҳудуди ва аннексия қилинган Қрим устида жами 456 та украин дрони уриб туширилгани ёки йўқ қилинганини маълум қилган.

Қайд этилишича, Ростов вилояти устида 70 дан ортиқ, Калуга вилоятида 16 та, Москва томон учиб келган 18 та дрон йўқ қилингани айтилган. Севастополда эса дрон қолдиқлари тушиши оқибатида ўрмон ёнғини юзага келган ва пляждаги кемпингдан одамлар эвакуация қилинган.

Билдирилишича, Россия Тергов қўмитаси мазкур ҳужум юзасидан террорчилик ҳаракати бўйича жиноят иши қўзғатган.

Эслатиб ўтамиз, Россия қўшинлари кеча, 9 август куни эрталаб Украина ҳудудларига, жумладан, Харьков ва Одесса вилоятларига ракета ҳамда дронлар билан зарба берганди. Ҳужумлар оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, 29 киши жароҳатланган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends