Украина собиқ президентини сўроқ қилиш бошланди
Олам
−
24 Январь 2020
7055Украинанинг собиқ президенти Петр Порошенко 24 январь куни сўроқ қилиниш учун Давлат тергов бюросига келди. Бу ҳақда 112.ua хабар бермоқда.
Уни бюрога кираверишда тарафдорлари кутиб олди. Бинони қўриқлаш кучайтирилди. Собиқ президент Минск келишуви жараёнида давлатга хиёнат қилган ёки қилмагани бўйича сўроқ қилинади.
21 январь куни Давлат хавфсизлик бюроси марказий аппарати раҳбари Олег Корецкийнинг сўзларига кўра, терговчилар бу борада барча зарур ҳужжатларни тайёрлашган.
Давлат тергов бюроси Петр Порошенкога қарши 13 та иш очган. Улар қаторига давлатга хиёнат, жиноий йўл билан топилган даромадларни қонунийлаштириш ва суд идоралари фаолиятига аралашиш каби хатти-ҳаракатлар киради. Украина собиқ президенти бу ишларнинг аксариятида гувоҳ сифатида сўроқ қилинади. 2019 йилнинг ноябрь ойида сиёсатчи иккита иш бўйича шубҳа остига олинган эди.
Сарвар Анвар ўғли
LiveБарчаси