Украина шарқий фронти Россия босимига дош беролмаслиги мумкин – BBC

Олам

image

Россия кучларининг ҳозирги тезкор ҳужум суръати сақланиб қолса, Украинанинг шарқий фронти қулаш хавфи остида қолади. Бу ҳақда экспертлар фикрига таяниб, BBC хабар берди.

Экспертларга кўра, АҚШ Президенти Жо Байденнинг Украинага пиёдаларга қарши миналарни етказиб бериш ва узоқ масофали ракеталар билан Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат бериш қарорлари Россия кучларининг тезкор ютуқларига жавобан қабул қилинган. Вашингтондаги Урушни ўрганиш институти маълумотларига кўра, Россия жанг майдонида Украина назоратидаги ҳудудларнинг асосий логистика марказларига яқинлашмоқда.

Лондондаги Қироллик коллежи ҳарбий эксперти Марина Миронга кўра, Украина томонидан Россиянинг Курск вилоятига қилинган ҳужум “стратегик фожиа”. Чунки, украин кучлари “жонли куч” етишмовчилигидан азият чекмоқда. Агар вазият Киев фойдасига ўзгармаса, фронт Россиянинг ҳужумларига бардош бера олмай, тўлиқ қулаш эҳтимоли мавжуд.

“Руслар нуқтаи назаридан улар украиналикларга қараганда анча яхши картага эга”, дейди Мирон.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Жо Байден Украинага пиёдаларга қарши миналар етказиб беришга ва Россиянинг Курск вилоятидаги операцияда қатнашаётган Украина Қуролли кучлари бўлинмаларини ҳимоя қилиш учун ўз ихтиёридаги ATACMS узоқ масофали ракеталаридан фойдаланишга рухсат берган эди. Шундан сўнг Украина Мудофаа кучлари илк бор ATACMS баллистик ракеталари билан Россиянинг Брянск вилояти Карачев шаҳри яқинидаги ҳарбий объектга зарба берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина шарқий фронт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made