Китоб туманида 11 тонна картошкани яширишларидан мақсад нима эди?
Жамият
−
01 Апрель 2020
11208Оғир ва синовли кунларда бир-бирини қўлламаган, бир-бирига елкадош бўлмаган миллатни кучли ва қудратли ҳисоблаш мумкинми? Асло йўқ. Жамият қанчалик жипс ва бир бағир бўлмасин, унинг ичидан чиқадиган маразликлар кези келиб, ҳамма ёқни остин-устун қилиб ташлайди.
Ўзбекистон бугун синовли кунлардан ўтмоқда. Коронавирус сабаб давлат, жамият ва миллатнинг иродаси синалмоқда. Аммо мана шу таранг ва хавотирли вазиятдан ўз нафси йўлида фойдаланмоқчи, чўнтакларини қаппайтирмоқчи бўлганларни ким деб аташ мумкин?
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиладиган деҳқон бозор бор. Маҳаллий аҳоли у ерни “Оптом бозор”, деб атайди. Сабаби деҳқон бозорининг шу қисми доим арзон ва сифатли маҳсулотларга тўла бўлган. Карантин вақтида аҳоли ўртасида айрим маҳсулотларга бўлган талабнинг юзага чиқиши табиий ҳолат ҳисобланади. Мана шу вазиятдан унумли фойдаланмоқчи, тўғрироғи, “картошка операцияси”ни ўтказмоқчи бўлганлар ҳам бўлди.
Китоб тумани ҳокимлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти туман бўлими, туман ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ана шундай “ишбилармон”лар қўлга олинди.
Туманнинг “Сурум” маҳалласида яшовчи М.Р. Россиядан келтирилган 6 тонна, худди шу тумандаги “Сариосиё” қишлоғида яшовчи С.Д. 5 тонна картошкани яширинча сақлаб турганлиги аниқланди. Уларнинг мақсади бозорда юзага келган тақчилликдан унумли фойдаланиб, картошка нархини ошириб сотиш бўлган.
“Nasaf news” сайтининг маълум қилишича, жами 11 тонна картошка маҳсулоти туман деҳқон бозорига келтирилиб, 4500 сўм баҳода аҳолига сотилган.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь