Украина Россиянинг сулҳига амал қилмайди – Зеленский
Олам
−
06 Май 1775 1 дақиқа
Украина Россия томонидан 9 май – Ғалаба куни арафасида эълон қилинган бир томонлама сулҳни ўзининг мажбурияти деб ҳисобламайди. Бу ҳақда Украина Президенти Владимир Зеленский ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
Зеленский Россияни сулҳни 1820 марта бузганликда айблаган. Бу ҳолатлар орасида артиллерия ўқлари, қуруқликдаги ҳужумлар ва ҳаво зарбалари кабилар санаб ўтилган. Унинг айтишича, Россия Украина томонидан кеча, 5 май куни эълон қилинган сулҳни бузган.
“Россия томони сулҳ режимини издан чиқарганини тасдиқлаймиз. Украина Россия томонидан оммавий ахборот воситалари орқали сулҳ сўралганини инобатга олган ҳолда жавоб қайтаришини аниқ билдирди”, деган Зеленский баёнотида.
Унинг сўзларига кўра, уруш шароитида оммавий байрам тадбирларини ўтказиш маънога эга эмас. Украина раҳбари қўшимча чоралар бўйича қарор тез орада қабул қилинишини билдирган.
Россия Мудофаа вазирлиги эса кеча, 5 май куни Украина ҳудудига бир нечта ҳужумлар амалга оширилганини тасдиқлаган ва айни пайтда Украина кучларини Россия ҳудуди ҳамда босиб олинган Қримдаги нишонларга зарба берганликда айблаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Украинанинг газ ишлаб чиқариш иншоотларига ракета ва дронлар билан зарба бериб, жами беш кишининг ҳалок бўлишига сабаб бўлганди.
Ойбек Рустамов
Live
Барчаси“Ягона Корея” ғояси ўлди
06 Май