Украина Россиянинг разведка самолётини уриб туширди – ОАВ 

Олам

image

Кеча, 14 январь куни кечқурун Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Азов денгизи узра Россиянинг А-50 разведка самолётини уриб туширди. Бу ҳақда манбаларига таяниб, маҳаллий нашрлар хабар берди

Уларга кўра, А-50 маҳаллий вақт билан 21:10–21:15 атрофида Запорожье вилоятининг Кирилловка ҳудудида урилган, шундан сўнг самолёт радарлардан ғойиб бўлган ва тактик авиация сўровларига жавоб беришни тўхтатган. Украина нашрларининг таъкидлашича, Россиянинг Су-30 самолёти учувчиси номаълум самолёт ёниб қулаганини кўрган.

Шунингдек, Украина ҳарбийлари соат 21:00 атрофида Херсон вилоятидаги Стрелковое ҳудудида 75106-сонли Ил-22М11 ҳаво қўмондонлик постини уриб туширган. Олинган зарар туфайли самолёт экипажи эвакуация қилишни сўраб, тез ёрдам ва ўт ўчирувчиларни чақирган. РБК-Украина манбаси Анападаги самолёт учувчиси ва аэродром бошқарувчиси ўртасидаги ушланган суҳбатни тақдим этган, бироқ ёзувнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган.

Украина Олий Радаси Миллий хавфсизлик, мудофаа ва разведка қўмитаси раисининг ўринбосари Юрий Мисягиннинг маълум қилишича, Ил-22М Керчь ҳудудига туша бошлаганидан сўнг радарлардан ғойиб бўлган.

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг айтишича, украиналик ҳарбийлар Россиянинг А-50 ва Ил-22 самолётларини уриб туширган. 

“Азов минтақасида мукаммал режалаштирилган ва амалга оширилган операция учун ҳаво кучларига раҳмат!” деб ёзди у Telegram каналида.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Украина А-50 Ил-22

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг