Украина Россиянинг музлатилган активларини мусодара қилиш учун “ҳалол механизм” тайёрламоқда
Олам
−
21 Июнь 2023
4964Украина Бош вазири Денис Шмигаль Россиянинг музлатилган активларидан 500 миллиард долларгача маблағни мусодара қилиш учун “ҳалол механизм” тайёрланаётганини эълон қилди.
Бу ҳақда у Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида бўлиб ўтаётган Украинани тиклаш бўйича конференция (URC-2023)да маълум қилган.
“Биз Ғарбда музлатилган Россия активларидан 500 миллиард долларгача маблағни мусодара қилиш имконини берадиган “ҳалол механизм”ни тайёрламоқдамиз”, дейди у.
Маълумот учун, Еврокомиссия май ойида Россия Федерациясининг музлатилган активларини мусодара қилиш ва уларни Украинага топшириш учун қонуний имкониятлар мавжудлигини эълон қилганди.
Ушбу активлардан тушган маблағлардан фойдаланиш бўйича расмий таклиф шу ёзда киритилиши режалаштирилмоқда. Бироқ Европа Иттифоқи бу активларнинг барчасидан қонуний равишда фойдаланиб бўлмайди, деган хулосага келган.
Гап Россия Марказий банкининг музлатилган 300 миллиард доллардан ортиқ активларидан тахминан 219 миллиард доллари ҳақида кетмоқда.
Денис Шмигалнинг фикрича, бунинг имкони бор, аммо Бош вазир аниқ асосларни келтириб бермаган.
Муҳсинжон Умурзоқов
LiveБарчаси