Украина Россия билан яна бир шартномани бекор қилди

Олам

image

Украина Вазирлар Маҳкамаси Россия ҳукумати билан икки давлат элчихоналари ҳузурида ўзаро савдо-иқтисодий ваколатхоналарни ташкил этиш тўғрисидаги келишувдан чиқди. Бу ҳақда 10 январь куни ҳукуматнинг Олий Рададаги вакили Тарас Мельничук маълум қилди. 

“Украина Вазирлар Маҳкамаси ва Россия Федерацияси ҳукумати ўртасида Украинанинг Россия Федерациясидаги элчихонаси таркибида савдо-иқтисодий ваколатхона филиалини ва Россия Федерациясининг савдо ваколатхонаси филиалини ўзаро ташкил этиш тўғрисида келишув Украинада тугатилди”, деб ёзди у Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин ўзининг Telegram-каналида. 

Ушбу шартнома 2009 йил 29 апрелда Москвада тузилган. 

Савдо-иқтисодий миссия Украинанинг Россия Федерациясидаги элчихонаси таркибига кирди, у Москва марказидаги Леонтьевск кўчасидаги консуллик билан бирга жойлашган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 24 февраль куни Украина Президенти Владимир Зеленский Украина Россия билан дипломатик муносабатларни узишга қарор қилганини маълум қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг