Украина президентлик сайловларини ўтказишга тайёрланмоқда – ОАВ

Олам

image

Украина президентлик сайловлари ва Россия билан эҳтимолий тинчлик шартномаси бўйича референдум ўтказиш масаласини муҳокама қилишни бошлади. Бу ҳақда бугун, 11 февраль куни “Financial Times” нашри хабар берди.

Нашрга кўра, АҚШ маъмурияти Украина томонидан президентлик сайлови ва тинчлик келишуви бўйича референдумни 15 майга қадар ўтказишни талаб қилган. Таъкидланишича, ушбу талаб бажарилмаса, Украина АҚШ томонидан тақдим этилаётган хавфсизлик кафолатларидан маҳрум бўлиши мумкин.

Ҳозирча Украина расмийлари томонидан президентлик сайлови ва тинчлик келишуви бўйича ҳеч қандай қарор эълон қилинмаган. Шу билан бирга, уруш шароитида сайлов ўтказиш масаласи мамлакат ичида ва халқаро миқёсда муҳокамаларга сабаб бўлиб келмоқда.

Маълумот учун, Украинада амалдаги қонунчиликка кўра, ҳарбий ҳолат даврида сайловлар ўтказиш тақиқланган. Шу боис, эҳтимолий овоз бериш жараёнларини ташкил этиш учун қўшимча сиёсий ва ҳуқуқий қарорлар қабул қилиниши лозим.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Украина ва Россияга урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш учун жорий йилнинг июнь ойига қадар муддат берганди. Агар белгиланган муддатда келишувга эришилмаса, АҚШ ҳар икки томонга ҳам босим ўтказиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Жамшидбек Амиров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Украина сайлов президент

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг