Украина Президенти карантин қоидасини бузгани учун жарима тўлади

Олам

image

Аввалроқ, Украина Президенти Владимир Зеленский Хмелниский вилоятига иш сафари чоғида карантин қоидасини бузгани ҳақида хабар берилган эди. Собиқ қизиқчи бу учун жаримага тортилди. Бу ҳақда "Корреспондент" нашри хабар қилди.

"Улар менга жарима ёздилар ва принципиал равишда тўғри қилдилар", дейди Зеленский.

Зеленский илгари Хмелнискийга ташрифи давомида бир гуруҳ сиёсатчилар билан қаҳвахонада кофе ичганида карантинни бузган. Унинг кафеда ўтиргани сурати ижтимоий тармоқда эълон қилинган. Суратда Зеленский ва бир неча киши қаҳвахонадаги столда ўтириб, қаҳва ичишаётганини кўриш мумкин.

Ички ишлар вазирлиги жарима Президент қаҳва ичган кафе эгасига ҳам қўлланилиши кераклигини таклиф қилди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

карантин Владимир Зеленский

Баҳолаганлар

108

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг