Украина пойтахти йирик ракета ҳужумига учради

Олам

image

Бугун, 20 декабрь куни Украина пойтахти Киев ва унинг атрофидаги ҳудудлар йирик ҳаво ҳужумига учради. Бу ҳақда RBC хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахт ва унга яқин ҳудудларда камида олтита кучли портлаш ҳақида хабар берилган. Бориспиль халқаро аэропорти яқинидаги омборхонада кучли ёнғин келиб чиққан. Олдинроқ эса бутун мамлакат бўйлаб ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган.

Киев мэри Виталий Кличконинг сўзларига кўра, уриб туширилган Россия ракеталарининг қолдиқлари пойтахтнинг тўртта туманига тушган.

Унинг сўзларига кўра, пойтахт бўйлаб ёнғинлар давом этмоқда, икки киши жароҳатланган, иссиқлик трассаси шикастланган. Киев шаҳрининг ҳарбий бошқармаси (КГВА) раҳбари Сергей Попконинг айтишича, Голосеевский туманида бир киши ҳалок бўлган.

"Душман ҳужуми оқибатида Голосеевский, Соломенский, Шевченковский ва Днепровский туманлари вайроналардан тўлиб кетди. Биноларнинг томларида ёнғинлар бор, автомобиллар ҳам ёнмоқда. Голосеевский туманидаги иссиқлик трассаси ҳам шикастланган", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 18 декабрь куни тунда Россия ҳудудидан ҳаво мудофааси воситалари ёрдамида 84 та Украина дрони йўқ қилинганди. Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефть маҳсулотлари заводида дрон ҳужуми оқибатида ёнғин юз берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина ракета КГВА

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг