Украина мустақиллиги хавф остида — Зеленский НАТОни имилламасликка чақирди
Олам
−
07 Июнь 2021
5830Украина мустақиллиги хавф остида, шу сабабдан мамлакат зудлик билан НАТОга аъзо бўлиб кириши керак. Бу ҳақда мамлакат Президенти Владимир Зеленский “Axios” порталига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“НАТО бизни ўз аъзолари сафида кўришни чин дилдан хоҳласа, унда дурбин орқали узоқ келажакка қараш ва келажакни муҳокама қилишдан фойда йўқ. Муаммо зудлик билан ҳал қилиниши керак. Ҳозирда бизнинг мустақиллигимиз хавф остида ва биз ёрдамга муҳтожмиз” дея таъкидлаган Зеленский.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Украина охир-оқибат НАТОга қўшилади, аммо мамлакат фуқаролари бунга кўп ҳам ишонмаяпти ва катта муаммолардан бири ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, 2014 йилнинг декабрь ойида Украина Олий Радаси икки қонунга ўзгартиш киритиб, мамлакатнинг ҳарбий блокларга қўшилмаслик мақомини бекор қилган. Лекин 2016 йил июнь ойида эса НАТОга қўшилиш Украинанинг ташқи сиёсий мақсади экани ҳақида қўшимча ўзгартиришлар киритилди. 2019 йил февраль ойида Украина парламенти мамлакатнинг Европа Иттифоқи ва НАТОга қўшилишини таъминлаш учун Конституцияга қўшимча ўзгартиришлар киритган эди.
НАТО раҳбарларининг навбатдаги саммити келаси ҳафта Брюссель шаҳрида бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь