Украина можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинми? Сўз Песковга
Олам
−
24 Май 2023
9462Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш ҳақида гапиришга ҳали эрта, бунинг учун ҳозирча ҳеч қандай шартлар йўқ. Бу ҳақда ТАСС агентлигига Россия Федерацияси Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Тинч йўл билан ҳал қилиш учун ҳеч қандай шарт-шароит йўқлиги аниқ. “Махсус ҳарбий операция” давом этмоқда”, дейди Песков.
Шунингдек, у Кремль Киевнинг амалдаги расмий вакилларидан бирортаси билан музокараларга тайёрми ёки йўқми деган саволга ҳам жавоб берган.
“Буни муҳокама қилиш даргумон, чунки Украинада Россия Федерацияси билан ҳар қандай музокаралар олиб бориш тақиқланган”, дея иддао қилган Президент матбуот котиби.