Украина Москвага АҚШ қуроллари билан ҳужум қила олмайди – Байден
Олам
−
07 Июнь
8967Киевга топширилган Америка қуроллари Москва ёки чегарадан сезиларли масофада жойлашган бошқа ҳудудларга ҳужум қилиш учун ишлатилмаслиги керак. Бу ҳақда АҚШ Президенти Жо Байден кеча, 6 июнь куни АБC Неwс телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Вашингтон ушбу қуролларни Россия ҳудудида Украина билан чегарага яқин жойда ишлатишга рухсат берди.
"Биз Россияга 200 мил чуқурликда зарбалар ўтказишга, Москва ва Кремлга қарши зарба беришга рухсат бермаймиз", дея қўшимча қилди Байден.
Бироқ у Россия ҳудудидаги ҳарбий нишонларга зарба бериш учун Америка қуроллари аллақачон қўлланилганми, деган саволга тўғридан тўғри жавоб бермади.
Бундан ташқари, Байден Россия Президенти Владимир Путинни “инсофсиз одам” деб атади.
“У диктатор ва ҳужумини давом эттирар экан, ўз мамлакатини ушлаб қолиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилмоқда”, дейди АҚШ Президенти.
Аввалроқ, Россиянинг Харьков вилоятига ҳужумлари кучайиши фонида Вашингтон Киевга Россиядаги нишонларга зарба беришга яширинча рухсат бергани маълум бўлган эди. Бироқ, "Politico" ва CNN нашрларида таъкидланганидек, рухсат Россия Федерацияси томонидан ҳужумларга дучор бўлган Харьковни ҳимоя қилиш учун Харьков вилояти билан чегарадаги ҳудудларга тегишли.
Худди шундай баёнотлар Франция, Литва, Латвия, Канада, Швеция, Эстония, Польша, Германия, Финляндия, Чехия, Буюк Британия ва Нидерландия томонидан ҳам қилинган.
Май ойида НАТО ва Европа Иттифоқи Украина Қуролли кучлари томонидан Ғарб қуролларидан фойдаланишга қўйилган чекловларни бекор қилишга чақирган эди.
LiveБарчаси