Украина кенг миқёсли қарши ҳужум бошлади – Россия Мудофаа вазирлиги
Олам
−
05 Июнь 2023
13100Кеча, 4 июнь куни Украина Қуролли кучлари фронтнинг Жанубий Донецк йўналишидаги бешта секторида кенг кўламли қарши ҳужум бошлади. Бу ҳақда бугун, 5 июнь куни Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Айтилишича, жангларда Украина Қуролли кучларининг 23- ва 31-механизациялашган бригадалари бошқа ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар кўмагида қатнашган. Ҳаммаси бўлиб Украина кучларининг олтита механизациялашган ва иккита танк батальонлари жалб қилинган.
Россия Мудофаа вазирлигига кўра, Украина Қуролли кучларининг мақсади фронтнинг энг заиф секторида Россия қўшинлари мудофаасини ёриб ўтиш бўлган.
“Душман ўз вазифаларини бажара олмади, муваффақиятга эришмади”, дейилади вазирлик баёнотида.
Таъкидланишича, Украина томони 250 нафардан ортиқ шахсий таркиб, 16 та танк, учта пиёдалар учун жанговар техника ва 21 та зирҳли жанговар техникани йўқотган.
Украина Қуролли кучлари ҳозирча Россия Мудофаа вазирлигининг мазкур баёнотига муносабат билдирмаган.
LiveБарчаси