Украина Қримни эгаллаш учун JASSM ракеталарини олишни режалаштирмоқда – “Forbes”

Олам

image

Украина Қримни эгаллаш учун Вашингтондан JASSM қанотли ракеталарини истайди. Бу ҳақда “Forbes” журнали хабар берди.

Журналга кўра, F-16 қирувчи самолётлари Британиянинг Storm Shadow ёки Scalp ракеталари билан мос келмайди, лекин АҚШ қанотли ракеталари JASSM билан мос келади. Гап шундаки, F-16 ва  JASSM имкониятларини бирлаштириб, Украина армияси ўз кучини икки бараварга ошириб олади.

“Шу боис, қанотли ракета Киевнинг хоҳишлар рўйхатида”, дейилади хабарда.

Американинг RAND тадқиқот корпорацияси таҳлилчиси Бринн Таннехиллнинг қайд этишича,  JASSM билан жиҳозланган F-16 самолётлари Украина Мудофаа вазири Алексей Резниковнинг Қримни можаросиз эгаллаш бўйича узоқ муддатли режаси учун муҳим бўлиши мумкин.

Маълумот учун,  JASSM Lockheed Martin корпорацияси томонидан ишлаб чиқилган Американинг юқори аниқликдаги “ҳаво-ер” тизимидаги қанотли ракетадир. У юқори даражада ҳимояланган стационар ва ҳаракатланувчи нишонларни (квазистационар) ҳар қандай об-ҳаво шароитида ва куннинг исталган вақтида душман ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари чегарасидан ташқаридаги масофадан йўқ қилиш учун мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 август куни Украина Президенти Владимир Зеленский Нидерландия ва Данияга бориб, у ерда F-16 қирувчи самолётларини Киевга етказиб бериш масаласини муҳокама қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Қрим JASSM

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг