Украина Эрондан Россияга қурол келтирган кемани чўктирди

Олам

image

Украина Астрахан яқинидаги портга зарба бериб, “Шаҳед”лар учун эҳтиёт қисмлар ҳамда ўқ-дорилар ортилган Эрон кемасини чўктирди. Бу ҳақда мамлакат Қуролли кучлари хабар берди. 

Украина ҳарбийлари маълумотига кўра, зарба оқибатида “Порт Оля 4” юк кемаси шикастланган. Унда “Шаҳед” дронлари учун эҳтиёт қисмлар ва Эрон ўқ-дорилари бўлган.

Астрахан вилояти губернатори Игорь Бабушкин ўзининг Telegram-каналида “Порт Оля” дронлар томонидан ҳужумга учраганини тасдиқлаган. Унинг айтишича, “парчалар” оқибатида кема зарар кўрган. Бошқа тафсилотлар келтирилмаган.

Ҳужум гувоҳи A нашрига кема дрон билан чўктириб юборилганини айтади, аммо унинг экипажи қутқарилган.

Украина Қуролли кучлари Бош штабининг қайд этишича, Оля портидан Россия ҳукумати Эроннинг ҳарбий маҳсулотларини етказиб беришда муҳим логистик нуқта сифатида фойдаланади.

Маълумот учун, Украина Қуролли кучлари портни илгари ҳам – жорий йилнинг 18 апрель куни нишонга олган. Ўша пайтда ҳужумнинг мақсади Россиядан Эрон ва бошқа давлатларга дон ва бошқа юкларни етказиб бериш занжирини издан чиқариш бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Астрахан кеман

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг