Украина элчихонаси Ўзбекистон ваколатли органларига мурожаат юборди
Жамият
−
05 Июль 2023
75838Украинанинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Россиянинг қуролли тажовузини қўллаб-қувватлаган санъаткорларнинг концертлари ўтказилаётгани юзасидан мамлакатдаги ваколатли органларга мурожаат юборди. Бу ҳақда элчихонанинг Facebook'даги саҳифасида маълум қилинди.
Украина элчихонаси урушни қўллаб-қувватловчи россиялик санъаткорларнинг Ўзбекистондаги чиқишлари уларнинг Ўзбекистон Республикаси обрўсига таҳдид соладиган урушни қўзғатишга қаратилган жиноий фаолиятини қўллаб-қувватлашнинг сохта кўринишини яратиши мумкинлигига эътибор қаратган.
“Россиялик ижрочилар томонидан олинган маблағлар улар томонидан уруш, терроризм ва Украина халқининг геноцидини молиялаштириш учун ишлатилиши мумкин”, дейилади элчихона баёнотида.
Шунингдек, элчихона урушни қўллаб-қувватловчи россиялик санъаткорларнинг чиқишлари учун Ўзбекистоннинг концерт майдонларидан фойдаланишга қарши чиққани учун ўзбек жамоатчилигига ўз миннатдорлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20-21 май кунлари Тошкентдаги “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғида ўтказилиши режалаштирилган “ЖАРА” рус мусиқа фестивали ҳам номаълум муддатга қолдирилганди.
LiveБарчаси
29 Октябрь