Украина дрони Курскдаги маъмурий бинога ҳужум қилди

Олам

image

Украина Қуролли кучларининг учувчисиз учиш аппарати Курскдаги маъмурий бинога ҳужум қилди. Бу ҳақда Украинанинг “Liga net” нашри Бош разведка бошқармасидаги манбага таяниб хабар берди.

Россиянинг Курск вилояти губернатори Роман Старовойт ўзининг Telegram-каналида Украина учувчисиз учоғи шаҳардаги маъмурий бинога ҳужум қилганини маълум қилган. Маҳаллий аҳоли ҳам Курскда қатор портлашлар содир бўлганини билдирган.

Старовойтнинг қўшимча қилишича, тезкор хизматлар воқеа жойига етиб борган.

"Россия расмийларининг хабар беришича, ҳужум гўёки томга озгина зарар этказган. Аммо бу ундай эмаслиги аниқ”, дейилади “РБК-Украина” интернет-нашри тарқатган маълумотда.

Украинанинг разведка хизмати ҳали Курскдаги ҳужумни расман тасдиқлаганича йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Курск Роман Старовойт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг