Украина баъзи товарлар экспортини чеклади
Олам
−
07 Май 2022
9378Украина тақчилликнинг олдини олиш учун гречка, гуруч ва сули экспортига чекловлар киритди. Бу ҳақда мамлакатнинг Аграр сиёсат ва озиқ-овқат вазири ўринбосари Тарас Висоцкий маълум қилди.
“Чекловлар ҳарбий ҳолат даврида амал қилади”, дея расмийнинг сўзларидан иқтибос келтирди ТАСС.
Маълумот учун, март ойи бошида Украина ҳукумати экспорти лицензияланиши керак бўлган товарлар рўйхатини кенгайтириб, буғдой, маккажўхори, гўшт ва маҳаллий товуқ тухумлари, кунгабоқар ёғини қўшди. Бундан ташқари, қорамоллар, уларнинг гўшти, туз, шакар, жавдар, тариқ ва истеъмол қилинадиган гўшт маҳсулотлари экспортига квоталар жорий этилди.
Аввалроқ, Россия Федерацияси буғдой, жавдар, арпа ва маккажўхори экспортига вақтинчалик тақиқ ўрнатишини маълум қилган эди.
LiveБарчаси