Россия буғдой экспортини тақиқлаши мумкин
Олам
−
14 Март 2022
18744Россия жорий йилнинг 15 мартидан 30 июнигача буғдой, жавдар, арпа ва маккажўхори экспортини тақиқлаши мумкин. Бу ҳақда “Interfax” мамлакат Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизматига таяниб, маълум қилди.
“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда жорий йилнинг 15 мартидан 30 июнига қадар Россиядан асосий дон экинларини экспорт қилишни вақтинчалик тақиқлашни назарда тутувчи ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, қарор лойиҳасининг асосий мазмуни мазкур вақт давомида Россия Федерациясидан буғдой, жавдар, арпа ва маккажўхори экспортига вақтинчалик тақиқ ўрнатишдан иборат.
Маълумот учун, Россия 2021/2022 йилда 28,1 миллион тонна дон экинлари экспорт қилган. Ўтган мавсумда буғдой экспорти ҳажми 23 миллион тоннани ташкил этган.
LiveБарчаси