Украина “Азовсталь”да қанча тинч аҳоли борлигини очиқлади
Олам
−
21 Апрель 2022
13005Мариуполдаги “Азовсталь” заводи ҳудудида мингга яқин тинч аҳоли ва 500 га яқин ярадор ҳарбийлар бор. Бу ҳақда Украина Бош вазири ўринбосари, Назорат қилинмаган ҳудудларни реинтеграция қилиш масалалари бўйича вазир Ирина Верешук маълум қилди.
“У ерда 1000 га яқин тинч аҳоли ва 500 га яқин ярадор аскарлар бор. Уларнинг барчасини бугун “Азовсталь”дан олиб чиқиб кетиш керак”, деб ёзган у ўзининг Telegram каналида.
Верешук гуманитар йўлак очишга чақирган. У, шунингдек, дунё етакчилари ва халқаро ҳамжамиятга “саъй-ҳаракатларни “Азовсталь”га қаратишни” сўраб мурожаат қилган.
Россия Мудофаа вазирлиги вакили Игорь Конашенковга кўра, “Азовсталь”да 2,5 мингдан кўп бўлмаган Украина хавфсизлик кучлари қолган, улар орасида “Азов” полкининг ҳарбий хизматчилари ва хорижий ёлланма аскарлар ҳам бор.
Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг Россия Президенти Владимир Путин билан учрашувда маълум қилишича, завод ҳудудида бўлиши мумкин бўлган тинч аҳоли учун гуманитар йўлаклар тайёрланган ва сукунат режими эълон қилинган, бироқ заводни ҳеч ким тарк этмаган. Унинг қўшимча қилишича, бир неча кун ичида заводга туташ ҳудудлардан юздан ортиқ одам эвакуация қилинган.
Шундан сўнг Путин “Азовсталь”га ҳужумни номақбул деб атаган ва уни бекор қилиб, саноат зонасини тўсиб қўйишни буюрган.
LiveБарчаси