Украина атрофидаги вазият Россия учун ҳаёт-мамот масаласи – Путин
Олам
−
18 Февраль
16331Украина атрофидаги вазият Ғарб учун фақат тактик позиция масаласи бўлса, Россия учун бу ҳаёт-мамот масаласидир. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин маҳаллий журналист Павел Зарубин билан суҳбатда унинг америкалик ҳамкасби Такер Карлсонга берган интервьюсининг “тарихий қисми”ни изоҳлаётганида айтиб ўтди.
Путин “Украина йўналишида содир бўлаётган ҳамма нарса” Россия учун нақадар нозик ва муҳим эканини россиялик ва хорижлик тингловчилар тушуниши муҳим эканини таъкидлади.
“Улар учун бу ўз тактик позициясини яхшилаш, лекин биз учун бу тақдир, бу ҳаёт-мамот масаласи. Мен буни (Карлсон билан суҳбатни) тинглайдиганлар тушунишларини хоҳлардим; бу муваффақиятли бўлдими ёки йўқми, буни ҳукм қилиш мен учун эмас ", дейди Президент.
Россия етакчисининг айтишича, Такер Карлсон билан суҳбатга қизиқиш дунёни муқобил нуқтаи назар билан таништириш истаги билан боғлиқ.
"Тахмин қилишим мумкинки, бу бизнинг мамлакатимизда ҳам, дунёда ҳам кўпчиликнинг муқобил нуқтаи назарга эга бўлиш ва ҳақиқатни аниқлаш истаги билан боғлиқ", дейди Путин.
Маълумот учун, Путиннинг Карлсон билан суҳбати 9 февралга ўтар кечаси эълон қилинган. Икки соатлик интервьюнинг муҳим қисми Украинадаги уруш ва Россия Федерациясининг АҚШ, НАТО ва умуман Ғарб билан муносабатларига бағишланди. Такер Карлсоннинг расмий саҳифаларида Владимир Путиннинг интервьюсини кўришлар сони X’да 204 миллион, YouTube'да 18 миллионни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, Путин Карлсон унга ўткир саволлар бермаганидан нолиганди.
LiveБарчаси