Украина АҚШнинг шартларига кўниб, кучлироқ ракета олмоқчи

Олам

image

Украина ҳукумати Америкадан узоқ масофали ракеталарни олиш учун АҚШга улар билан зарбалар нишонларини мувофиқлаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда CNN телеканали АҚШ ҳукуматидаги ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Гап аввало, Украинада мавжуд HIMARS ракета тизимларидан учирилиши мумкин бўлган ATACMS ракеталари ҳақида бормоқда. Ушбу тизимлар учун одатий, тахминан 70 км масофага эга бўлган ракеталардан фарқли ўлароқ, ATACMS бошқариладиган ракеталари 300 км узоқликдаги нишонларга ҳам зарба бера олади.

Украина расмийлари бундай ракеталарни етказиб бериш эвазига уларни Россиядаги нишонларда қўллашдан бош тортишга тайёр эканликларини бир неча бор таъкидлаган. Бироқ ишғол қилинган ҳудудлардаги, жумладан Қримдаги нишонлар ҳам уларнинг қаториган кирган ё кирмаганига аниқлик киритмаган. CNN телеканали хабарига кўра, Киев ўқ-дорилар омборларини, жумладан, яриморолдагиларини ҳам йўқ қилиш зарурлигини таъкидламоқда.

АҚШнинг Россиядаги нишонларга зарба берилиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларини йўқотиш учун Украина ҳарбийлари Америка томони билан узоқ масофали ракеталар билан зарба бериш учун ҳар бир нишонни мувофиқлаштиришга тайёр.

ATACMS қандай ракета?

MGM-140 ATACMS – Американинг Lockheed Martin компанияси томонидан ишлаб чиқарилган “ер-ер” тактик баллистик ракетаси. Қаттиқ ёқилғида у 300 км гача масофани босиб ўтади.

Ракеталар душман нуқталарини нишонга олиш учун мўлжалланган. Булар қўмондонлик пунктлари, ракета учириш қурилмалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари, алоқа марказлари, ўқ-дорилар омборлари бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, ATACMS ҳар қандай об-ҳаво шароитида ва куннинг исталган вақтида ишлаши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

634

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг