Украина АҚШдан қачон Abrams танкларини олиши айтилди

Олам

image

Украина Қуролли кучлари АҚШнинг 31 та M1 Abrams танкидан дастлабки 10 тасини сентябрь ойи ўрталарида олиши мумкин. Бу ҳақда кеча, 31 август куни Пентагондаги манбаларига таяниб, “Politico” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирда танклар Германияда бўлиб, у ердан таъмирлаш ишлари тугагандан сўнг Украинага жўнатилади. 

“Қўшма Штатлар кузгача Украинага 31 та танк етказиб беришни тезлаштириш ниятида”, дейди АҚШ армиясининг Европа ва Африкадаги қўмондонлиги матбуот котиби Мартин О’Доннелл.

Унинг қўшимча қилишича, Украина Қуролли кучларининг 200 нафар аскари Германиядаги Америка ўқув базаларида M1 Abrams’ни бошқариш бўйича ўқитилган. 

“Танклар жангга тайёр бўлгунга қадар улар (аскарлар) Гравенфортда ўрганган кўникмаларини сақлаб қолиш учун ҳаракат қилмоқдалар”, дейди О’Доннелл.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 20 август куни Украина Президенти Владимир Зеленский Амстердам билан Киевга 42 та F-16 қирувчи самолётларини етказиб бериш бўйича келишувга эришганди. Дания ҳам Украинага 19 та F-16 қирувчи самолётини топширишга тайёрлигини билдирди. Биринчи олтита самолёт шу йилнинг охиригача етиб келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина Abrams

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made