Украина 2025 йилда Чехия сабаб 850 минг снаряд олди
Олам
−
17 Июль 3970 1 дақиқа
2025 йил бошидан бери Украина Чехия ташаббуси доирасида 850 минг дона йирик калибрли артиллерия снарядларини қабул қилган. Бу ҳақда Чехия Мудофаа вазирлигига алоқадор шахс “Reuters”га берган интервьюсида сўз очди.
Маълум қилинишича, олинган барча қуролларнинг 320 мингтаси 155 миллиметр калибрли ўқ-дорилар саналади.
2024 йилда эса ушбу ташаббус доирасида Украинага 1,5 миллион дона снаряд етказилган бўлиб, уларнинг 500 мингтаси 155 миллиметр калибрда бўлган.
Маълумот учун, 2022 йил 24 февралдан кейин Чехия учинчи мамлакатлардан Украина Қуролли кучлари учун ўқ-дорилар сотиб олиш ташаббуси билан чиққан эди. Бу ташаббусни Ғарб давлатлари молиялаштирмоқда ва Ғарбий Европанинг бир қатор ОАВларига кўра, ҳозиргача унга тахминан 20 давлат қўшилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТОнинг Европадаги учта давлати – Франция, Италия ва Чехия Украина учун Америка қуролларига пул тўлаш ташаббусида иштирок этишдан бош тортгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси